Меҳнат кодекси 574-моддаси
Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида жамоавий меҳнат низоси юзага келган тақдирда, жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан эътиборан икки иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низоси юзага келган тақдирда эса жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан эътиборан уч иш кунигача бўлган муддатда яраштириш комиссияси тузилади. Жамоавий меҳнат низосини ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида ҳал этиш чоғида яраштириш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор иш берувчининг тегишли буйруғи (фармойиши) ва касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан расмийлаштирилади. Ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш чоғида яраштириш комиссияларини тузиш тўғрисидаги қарорлар тегишли даражадаги иш берувчилар вакилларининг ва ходимлар вакилларининг тегишли ҳужжатлари (буйруғи, фармойиши, қарори) билан расмийлаштирилади. Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакилларидан тенг асосда шакллантирилади. Иш берувчи (иш берувчиларнинг вакили) яраштириш комиссиясининг иши учун зарур шарт-шароитларни яратади. Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасидаги жамоавий меҳнат низоси яраштириш комиссияси томонидан беш иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларидаги жамоавий меҳнат низоси эса яраштириш комиссиясини тузиш ҳақида тегишли ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш кунигача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак. Яраштириш комиссиясининг қарори жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишуви асосида қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади, бу низо тарафлари учун мажбурий кучга эга ҳамда яраштириш комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ижро этилади. Яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаган тақдирда, жамоавий меҳнат низосининг тарафлари келишмовчиликларнинг баённомасини тузади ва жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида кўриб чиқиш тўғрисида музокараларга киришади. Агар келишмовчиликлар баённомаси тузилганидан кейин уч иш куни ичида жамоавий меҳнат низосининг тарафлари музокараларга киришмаса, жамоавий низони медиатор иштирокида кўриб чиқиш ҳақидаги масала тарафлар келишувга эришмаганлиги сабабли олиб ташланади. Бу ҳолда тарафлар низони меҳнат арбитражига кўриб чиқиш учун топшириш тўғрисидаги музокараларга ўтади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 573. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
Кейинги модда →
Модда 575. Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
Қўшни моддалар
- 570Асосий тушунчалар
- 571Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
- 572Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
- 573Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 577Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
- 578Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.