Меҳнат кодекси 576-моддаси
Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича органдир. Вақтинчалик меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низоси тарафлари томонидан мазкур жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича тегишли давлат органи билан биргаликда тузилади. Тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиянинг қарорига кўра комиссия ҳузурида тарафларнинг келишуви асосида ҳал этиш (тартибга солиш) учун ўзига топшириладиган жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) мақсадида доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тузилиши мумкин. Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) якунланганидан кейин келишмовчиликлар баённомаси тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ёхуд медиатор номзоди хусусида жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишувига эришилиши керак бўлган муддат тугагач ёки тарафларнинг ёки тарафлардан бири жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этишни (тартибга солишни) рад этганлиги тўғрисидаги баённома расмийлаштирилганидан кейин жамоавий меҳнат низосининг тарафлари жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) юзасидан музокаралар ўтказиши шарт. Жамоавий меҳнат низоси тарафлари жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этишга (тартибга солишга) рози бўлган тақдирда, улар томонидан меҳнат арбитражининг қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган тегишли келишув тузилади. Шундан сўнг жамоавий меҳнат низосининг тарафлари ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) икки иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) эса тўрт иш кунигача бўлган муддатда жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича тегишли давлат органи билан биргаликда ушбу жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун вақтинчалик меҳнат арбитражини тузиши ёхуд уни тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия ҳузурида ташкил этилган доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражига ҳал этиш (тартибга солиш) учун топшириши шарт. Вақтинчалик меҳнат арбитражининг таркиби ва регламенти иш берувчининг (иш берувчилар вакилининг), ходимлар вакилининг ҳамда жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органининг қарори билан белгиланади. Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражида жамоавий меҳнат низосини ҳал қилиш (тартибга солиш) учун меҳнат арбитражининг таркибини шакллантириш тартиби ҳамда унинг регламенти тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия томонидан тасдиқланадиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги низом билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражининг намунавий низоми тасдиқланиши мумкин. (576-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Жамоавий меҳнат низоси ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) ушбу низо тарафларининг вакиллари иштирокида беш иш кунигача бўлган муддатда, жамоавий меҳнат низосини ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида ҳал этишда эса вақтинчалик меҳнат арбитражи тузилган ёки жамоавий меҳнат низоси доимий асосда фаолият кўрсатаётган меҳнат арбитражига ҳал этиш (тартибга солиш) учун топширилган кундан эътиборан ўн иш кунигача бўлган муддатда меҳнат арбитражида ҳал этилади (тартибга солинади). Меҳнат арбитражи: жамоавий меҳнат низоси тарафларининг мурожаатларини кўриб чиқади; жамоавий меҳнат низосига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олади; зарур бўлган ҳолларда, республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини жамоавий меҳнат низосининг эҳтимол тутилган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа оқибатлари тўғрисида хабардор қилади; (576-модда олтинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) жамоавий меҳнат низосининг моҳиятига кўра қарор қабул қилади. Меҳнат арбитражи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Меҳнат арбитражининг жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) тўғрисидаги қарори ушбу низо тарафларига қарор қабул қилинган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда топширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 575. Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
Кейинги модда →
Модда 577. Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
Қўшни моддалар
- 572Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
- 573Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
- 574Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 577Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
- 578Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
- 579Яраштирув тартиб-таомилларида иштирок этишдан бўйин товлаш
- 580Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.