Меҳнат кодекси 572-моддаси
Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
Иш берувчилар ходимларнинг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт. Иш берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига ходимларнинг талаблари олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда хабар беради. Иш берувчиларнинг (иш берувчилар бирлашмаларининг) вакиллари касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг, агар тегишли даражада касаба уюшмалари мавжуд бўлмаса, ходимлар бошқа бирлашмаларининг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарор ҳақида уларга кўрсатилган талаблар олинган кундан эътиборан бир ой ичида хабар бериши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 571. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
Кейинги модда →
Модда 573. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
Қўшни моддалар
- 568Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш
- 569Айрим якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича қарорларнинг дарҳол ижро этилиши
- 570Асосий тушунчалар
- 571Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
- 573Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
- 574Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.