Меҳнат кодекси 573-моддаси
Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) тартиби қуйидаги босқичлардан иборат: низони яраштириш комиссияси томонидан кўриб чиқишдан; низони медиатор иштирокида кўриб чиқишдан; низони меҳнат арбитражида кўриб чиқишдан. Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг ҳеч бири яраштирув тартиб-таомилида иштирок этишдан бош тортишга ҳақли эмас. Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакиллари, яраштириш комиссияси, медиатор, меҳнат арбитражи, жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органи юзага келган жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш учун қонунчиликда назарда тутилган барча имкониятлардан фойдаланиши шарт. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари ушбу параграфда назарда тутилган муддатларда ўтказилади. Зарур бўлган тақдирда, яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини ўтказиш учун назарда тутилган муддатлар жамоавий меҳнат низоси тарафларининг розилигига кўра узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтириш тўғрисидаги қарор яраштириш комиссияси мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 572. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
Кейинги модда →
Модда 574. Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
Қўшни моддалар
- 569Айрим якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича қарорларнинг дарҳол ижро этилиши
- 570Асосий тушунчалар
- 571Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
- 572Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
- 574Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 577Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.