Меҳнат кодекси 578-моддаси
Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
Яраштириш комиссиясининг аъзолари, меҳнат арбитрлари жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этиш вақтида низони ҳал этиш (тартибга солиш) вақти учун ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда асосий ишидан озод қилинади. Ходимларнинг, улар бирлашмаларининг жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этаётган вакиллари жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) даврида интизомий жазога тортилиши, бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас, улар билан тузилган меҳнат шартномаси уларнинг вакиллигига ваколат берган органнинг олдиндан розилигини олмай туриб, иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 577. Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
Кейинги модда →
Модда 579. Яраштирув тартиб-таомилларида иштирок этишдан бўйин товлаш
Қўшни моддалар
- 574Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 577Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
- 579Яраштирув тартиб-таомилларида иштирок этишдан бўйин товлаш
- 580Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат
- 581Даъво хусусиятига эга жамоавий меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.