Меҳнат кодекси 571-моддаси

Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши

Ушбу Кодекснинг 42-моддасига мувофиқ белгиланган ходимлар ва уларнинг вакиллари талаблар қўйиш ҳуқуқига эга. Ташкилот (ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси) ходимлари ва (ёки) уларнинг вакиллари томонидан қўйилган талаблар ходимларнинг тегишли умумий йиғилишида (конференциясида) тасдиқланади, ёзма шаклда баён қилинади ҳамда ходимларнинг жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун улар ваколат берган вакиллар томонидан иш берувчига юборилади. Иш берувчи ходимларга ёки ходимларнинг вакилларига талаблар қўйиш юзасидан умумий йиғилиш (конференция) ўтказиш учун зарур хона бериши шарт ва уни ўтказишга тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг талаблари уларнинг сайлаб қўйиладиган коллегиал органлари томонидан қўйилади ва ижтимоий шериклик тарафларига юборилади. Ушбу модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаблар жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича тегишли давлат органига юборилиши, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Бу ҳолда жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органи талабларни жамоавий меҳнат низосининг бошқа тарафи олганлигини текшириши шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.