Меҳнат кодекси 577-моддаси
Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органларидир. (577-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Иш берувчи жамоавий меҳнат низоси бошланган пайтдан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органини ташкилотда низо юзага келганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги: (577-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) ижтимоий шерикликнинг тармоқ ва республика даражасида юзага келадиган жамоавий меҳнат низоларининг ҳисобини юритади; жамоавий меҳнат низоларини тартибга солишга кўмаклашади; меҳнат арбитрларини ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасини юритади; меҳнат арбитрларини тайёрлашни ташкил этади; жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида кўриб чиқишга доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги тавсияларни тасдиқлайди. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари. (577-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) ижтимоий шерикликнинг бирламчи ва ҳудудий даражасида юзага келадиган жамоавий меҳнат низоларининг ҳисобини юритади; жамоавий меҳнат низоларини тартибга солишга кўмаклашади. Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари ўз ваколатлари доирасида: зарур бўлган тақдирда, жамоавий меҳнат низоси тарафлари вакилларининг ваколатларини текширади; жамоавий меҳнат низоларининг юзага келиш сабабларини аниқлайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди; жамоавий меҳнат низосининг тарафларига уни кўриб чиқиш ва тартибга солишнинг барча босқичларида услубий ёрдам кўрсатади. Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари жамоавий меҳнат низоларини тартибга солишга доир ишларни ташкил этиш чоғида ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллари билан ҳамкорлик қилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 576. Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
Кейинги модда →
Модда 578. Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
Қўшни моддалар
- 573Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
- 574Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 578Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
- 579Яраштирув тартиб-таомилларида иштирок этишдан бўйин товлаш
- 580Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат
- 581Даъво хусусиятига эга жамоавий меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.