Меҳнат кодекси 570-моддаси

Асосий тушунчалар

Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда тадрижий ҳал этишдан (тартибга солишдан) иборатдир. Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низосини тарафларни яраштириш йўли билан ҳал этиш (тартибга солиш) учун иш берувчи ва ходимлар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги келишув асосида тузиладиган органдир. Меҳнат арбитражи яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда жамоавий меҳнат низоси тарафлари томонидан низони ҳал этиш учун ваколатли шахсларни жалб этган ҳолда тузиладиган вақтинча ёки доимий асосда фаолият кўрсатувчи органдир. Иш берувчининг (унинг вакилининг) ходимлар (уларнинг вакиллари) талабларининг барчасини ёки бир қисмини рад этиш тўғрисидаги қарори хабар қилинган кун ёки иш берувчи (унинг вакили) ушбу Кодекс 572-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда ўз қарори ҳақида хабар қилмаган кун жамоавий меҳнат низоси бошланган кун ҳисобланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.