Меҳнат муҳофазаси рақамли платформаси

E-XAVF

Касбий хавфни баҳолаш — ВМ 454-сон қарори талабларига мувофиқ

Хавфларни идентификация қилиш, «эҳтимоллик × оғирлик» баҳолаш, хавфлар матрицаси, тадбирлар режаси ва тайёр расмий ҳужжатлар — ВМ 454-сон қарори методикаси бўйича ягона воситада.

Ўзбекча / РусскийШахсий кабинетда онлайнWord / PDF ҳисоботлар
E-XAVF интерфейси: хавф даражаси автоматик ҳисобланадиган хавфлар матрицаси

E-XAVF ким учун яратилган

Меҳнат муҳофазаси мутахассиси

Қўлда жадваллар ўрнига — тизимли хавф баҳолаш ва ҳафталар эмас, соатларда тайёр ҳужжатлар пакети.

Корхона раҳбари

Корхона хавфларининг тўлиқ манзараси, қонун талабларини бажариш ва текширувларда жарималардан ҳимоя.

Аудит комиссияси

Буйруқ, комиссия таркиби, ички аудит дастури ва якуний хулоса — барчаси тизимда шаклланади.

Хавфларни баҳолаш — ҳар бир иш берувчининг мажбурияти

2025 йил 22 июлдан хавфларни идентификация қилиш ва касбий хавфларни баҳолаш барча иш берувчилар учун мажбурий — бу ВМнинг 21.07.2025 йилдаги 454-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Тартиб ва Меҳнат кодексининг 359-моддаси билан белгиланган. Ички аудит — йилига камида 1 марта.

E-XAVF айнан шу мажбурий жараёнларни автоматлаштиради — расмий методика бўйича.

ВМ 454-сон қарори lex.uz да

Дастур имкониятлари

1

Ташкилот ва режа

Корхона, бўлинмалар, масъуллар маълумотлари ва иш режа-дастури

2

Фаолият ва хавфлар

5 та эҳтимоллик омили баҳоланадиган фаолият турлари, хавфлар реестри

3

Хавфни баҳолаш

«Эҳтимоллик × оғирлик» автоматик ҳисоблаш ва хавф даражасини таснифлаш

4

Хавфлар матрицаси

Методика шакли бўйича автоматик шаклланади — чоп этиш ва Word га юклаш

5

Тадбирлар режаси

Тузатувчи чоралар: муддатлар, масъуллар, маблағлар, натижа назорати

6

Ички аудит

Буйруқ, комиссия таркиби, номувофиқлик хабарномалари, самарадорлик назорати

7

ЯММТ статистикаси

Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳолати тўғрисида статистик ҳисобот

8

Расмий ҳужжатлар

Якуний ҳисобот ва хулоса — бир тугма билан чоп этиш, PDF ва Word

E-XAVF қандай кўринади

Дастурнинг ҳақиқий экранлари

E-XAVF: фаолият турлари ва эҳтимоллик омилларини баҳолаш

Ишни қандай бошлаш

1

Рўйхатдан ўтинг

Email ёки Google орқали бир дақиқа — демо кабинетда дарҳол очилади

2

Хавфларни баҳоланг

Фаолият турлари ва хавфларни киритинг — дастур хавф даражаларини ўзи ҳисоблайди

3

Ҳужжатларни олинг

Хавфлар матрицаси, тадбирлар режаси ва ҳисобот — чоп этишга тайёр

Демо ва тўлиқ версия

Демо

Бепул

  • Интерфейснинг барча бўлимлари
  • Чекланган маълумотлар ҳажми
  • Ҳужжатлар экспорти — тўлиқ версияда
  • Методика билан танишиш
Демо синаб кўриш

Тўлиқ версия

20 000 000 сўм

  • Ҳажм бўйича чекловларсиз
  • Барча ҳужжатлар: буйруқлар, дастурлар, ҳисоботлар
  • Word экспорт ва чоп этиш
  • Автосақлаш — исталган қурилмадан ишланг
  • Корхонанинг шахсий лицензияси
  • Xavfsiz Hayot мутахассислари ёрдами
  • Комплекс аудит таркибига киради
Таклиф олиш

Ҳуқуқий ҳолат

  • Методик асос — Хавфларни идентификация қилиш, касбий хавфларни баҳолаш ва бошқариш тартиби (ВМнинг 21.07.2025 йилдаги 454-сон қарори, 2-илова)
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказига ЭҲМ дастурини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талабнома топширилган
  • Халқаро асос — ХМТнинг 155-сон «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида»ги Конвенцияси

E-XAVF дастури ҳақида саволлар

Маълумотлар қаерда сақланади?

Маълумотлар Xavfsiz Hayot ҳимояланган серверида сақланади ва аккаунтингизга боғланган: сақлаш автоматик, исталган қурилмадан ишлаш мумкин.

Доимий интернет керакми?

Ҳа, E-XAVF шахсий кабинетда онлайн ишлайди. Бу маълумотларингизни ҳимоя қилади ва доим дастурнинг энг сўнгги версиясидан фойдаланишингизни таъминлайди.

Дастур қайси тилларда ишлайди?

Интерфейс ва барча шаклланадиган ҳужжатлар ўзбек ва рус тилларида, бир босишда алмаштирилади.

E-XAVF қандай ҳужжатларни шакллантиради?

Хавфлар матрицаси, тадбирлар режаси, ички аудит буйруғи, номувофиқлик хабарномалари, статистик ҳисобот ва ММҚБ тизими бўйича якуний хулоса — чоп этиш ва Word/PDF юклаш билан.

E-XAVF қанча туради?

Демо версия бепул. Тўлиқ версия нархи — 20 000 000 сўм (бир марталик тўлов, обунасиз), комплекс аудит буюртма қилинганда эса кириш унинг нархига киради.

E-XAVF иш жойларини аттестациялаш ўрнини босадими?

Йўқ. Аттестация — аккредитацияланган лаборатория томонидан асбоб-ускунали ўлчовлар. E-XAVF касбий хавфларни баҳолаш ва ММҚБ ҳужжатларини автоматлаштиради — бу ВМ 454-сон қарори бўйича алоҳида мажбурий жараён.

Калит топшириш шарти билан ва 3 йил режали текширувларсиз керакми? Комплекс аудит буюртма қилинг

Демо киришни олиш

Ариза қолдиринг — демо очамиз ва E-XAVF корхонангиз учун ВМ 454-сон қарори талабларини қандай ёпишини кўрсатамиз.

Ёки қўнғироқ қилинг: +998 95 198-33-38
+998