Меҳнат кодекси 468-моддаси

Вахта усулида ишлаш чоғида иш вақтини ҳисобга олиш

Вахта усулида ишлаш чоғида иш вақтини бир ой, чорак ёки бошқа узоқроқ муддатли давр учун, лекин ўн икки ойдан кўп бўлмаган давр учун жамлаб ҳисобга олиш белгиланади. Ҳисобга олиш даври қуйидагиларни қамраб олади: ходимнинг вахтада бўлган давридаги иш вақтини; иш берувчининг жойлашган еридан ёки тўпланиш жойидан то иш бажариладиган жойга бориш ва ортга қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтини; мазкур календарь даврга тўғри келадиган дам олиш вақтини. Иш берувчи вахта усулида ишлайдиган ҳар бир ходим иш вақтининг ва дам олиш вақтининг ҳисобини ойма-ой ҳамда бутун ҳисобга олиш даври учун юритиши шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.