Меҳнат кодекси 464-моддаси

Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

Масофадан туриб ишловчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодексда белгиланган асосларга кўра бекор қилиниши мумкин. Агар масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиб чиқиши электрон ҳужжат тарзида амалга оширилса, иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимга мазкур меҳнат шартномаси бекор қилинган куни лозим даражада расмийлаштирилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали қоғозда юбориши шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.