Меҳнат кодекси 470-моддаси
Вахта усулида ишловчи шахсларнинг иш вақтидан ташқари иши
Ҳисобга олиш даврида ходим учун жадвалда белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишлаш вахта усулида ишловчи шахслар учун иш вақтидан ташқари ишдир. Вахта усулида ишловчи шахсларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш ушбу Кодекс 189-моддасининг олтинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ушбу Кодекс 190-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган иш вақтидан ташқари ишнинг чекланган давомийлигига риоя қилган ҳолда амалга оширилади ва ушбу Кодекснинг 262-моддасига мувофиқ унга ҳақ тўланиши лозим.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 469. Вахта усулида ишлаш чоғида меҳнат ва дам олиш режимлари
Кейинги модда →
Модда 471. Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили беришнинг ўзига хос хусусиятлари
Қўшни моддалар
- 466Ходимларнинг айрим тоифаларини вахта усулидаги ишларга жалб қилишни чеклаш
- 467Вахтанинг давомийлиги
- 468Вахта усулида ишлаш чоғида иш вақтини ҳисобга олиш
- 469Вахта усулида ишлаш чоғида меҳнат ва дам олиш режимлари
- 471Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили беришнинг ўзига хос хусусиятлари
- 472Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, кафолатлар ва компенсациялар
- 473Ноқулай меҳнат шароитлари ва ноқулай табиий-иқлим шароитлари тушунчалари
- 474Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.