Меҳнат кодекси 469-моддаси

Вахта усулида ишлаш чоғида меҳнат ва дам олиш режимлари

Ҳисобга олиш даври доирасида иш вақти ва дам олиш вақти иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ва амалга киритилгунига қадар икки ойдан кечиктирмай ходимлар эътиборига етказиладиган жадвал билан тартибга солинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жадвалда қуйидагилар назарда тутилади: ҳисобга олиш даврининг давомийлиги; ходимларни вахтага олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш учун зарур бўлган вақт. Иш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш чоғида йўлда бўлиш кунлари иш вақтига киритилмайди ҳамда вахталар ўртасидаги дам олиш кунларига тўғри келиши мумкин; ходимнинг вахтада бўлган даврида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги. Бунда шундай ишнинг чекланган давомийлиги ўн икки соатдан ошмаслиги керак; вахтада дам олиш вақти, бу ходимга қуйидагиларни тақдим этишни ўз ичига олади: иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус (агар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги саккиз соатдан ошса, иккита танаффус), ишлаб чиқариш шароитларига кўра бундай танаффуснинг имкони бўлмаган ҳолларда эса иш вақтида ходимларнинг овқатланиш вақтини белгилаш ва ташкил этиш; ҳар кунлик (сменалар ўртасидаги) дам олиш, унинг давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффусни ҳисобга олган ҳолда камида ўн икки соатни ташкил этиши керак; вахта даврида ҳафталик дам олиш кунлари, агар ишлаб чиқариш шароитларига кўра бунинг имкони бўлса; вахта оралиғидаги дам олиш вақти, бунга жадвалда назарда тутилган иш вақти нормасидан ортиқ ишлаганлик учун отгул кунлари ва бу даврга тўғри келадиган дам олиш кунлари киради. Отгул кунлари сони ходимнинг вахтада бўлган даврида жадвалга мувофиқ ортиқча ишланган умумий соатлар сонини иш куни давомийлигининг белгиланган нормасига бўлиш йўли билан аниқланади. Вахтадаги иш жадвали доирасида тўлиқ иш кунига етмайдиган иш вақтининг ортиқча ишланган соатлари календарь йил мобайнида йиғилиб бориши ва тўлиқ иш кунларигача жамланиб, кейинчалик вахта оралиғидаги қўшимча дам олиш кунлари берилиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.