Меҳнат кодекси 471-моддаси

Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили беришнинг ўзига хос хусусиятлари

Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили улар вахталар оралиғидаги дам олиш кунларидан фойдаланганидан кейин берилиши керак. Ушбу модданинг биринчи қисмидаги талаб вахта усулида ишловчи шахсларнинг таътиллар жадвалини тузиш чоғида ҳисобга олиниши керак. Агар вахта усулида ишловчи шахснинг йиллик меҳнат таътилининг тугаши вахталар оралиғидаги дам олиш кунларига тўғри келса, унда иш берувчи ходимнинг розилиги билан: вахта бошлангунига қадар ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиши; вахта бошлангунига қадар ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши; ходимни вахтанинг бошқа сменасига ўтказиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.