Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 16-моддаси
Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта мукофоти
Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси жабрланувчига ёки наф олувчига қонунчиликка мувофиқ ўрни қопланиши лозим бўлган етказилган зарар миқдорида белгиланади. Етказилган зарар миқдорини аниқлашда жабрланувчига унинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан тайинланган ногиронлик пенсияси, худди шунингдек бошқа турдаги пенсиялар, нафақалар ва соғлиғи шикастлангунига қадар ҳам, ундан кейин ҳам бўлган бошқа шунга ўхшаш тўловлар ҳисобга олинмайди ва етказилган зарарнинг ўрни қопланиши лозим бўлган миқдори камайтирилишига олиб келмайди (етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига киритилмайди). Жабрланувчи соғлиғи шикастланганидан кейин оладиган иш ҳақи (даромад) ҳам етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига киритилмайди. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчи томонидан аннуитетлар шартномаси бўйича суғуртанинг бутун даври учун бир йўла тўланади. (16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.