Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 14-моддаси

Суғурта товонини тўлаш тартиби

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони, агар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилгача муддат учун тўловни назарда тутса, суғурталовчи томонидан жабрланувчига ёки наф олувчига тўланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг иш берувчининг ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг соғлиғи ёмонлашганлиги ёхуд вафот этганлиги туфайли келиб чиққан ва ҳар ойлик тусга эга бўлмаган қўшимча харажатларининг компенсация қилинишига доир қисми бўйича суғурта товони суғурталовчи томонидан иш берувчига тўланади. Бунда суғурта товони иш берувчи тақдим этган, у шундай харажатларни амалга оширганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида тўланади. Агар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилдан ортиқ муддат учун тўловни назарда тутса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони суғурталовчи томонидан уч томонлама аннуитетлар шартномаси шартлари бўйича аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига тўланади. Бунда суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида аннуитет шартномаси тузилиши ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товонидан фақат аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш учун фойдаланиши шарт. Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товони суммаси аннуитетлар шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти миқдоридан кам бўлса, фарқ иш берувчи ҳисобидан қўшимча тўланиши керак. (14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.