Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 15-моддаси
Аннуитетлар шартномаси
Аннуитетлар шартномаси оммавий шартномадир. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи аннуитетлар шартномасида шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига, суғурта суммаси доирасида тегишинча: (15-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) жабрланувчига у ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар учун; ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган наф олувчига жорий тўловлар тарзида бир йилдан ортиқ муддат учун суғурта товони тўлаш мажбуриятини олади. Аннуитетлар шартномаси суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида тузилади. Аннуитетлар шартномасини тузиш учун иш берувчининг аризаси асос бўлади. (15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Аннуитетлар шартномаси шартлари ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Аннуитетлар шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган шартларнинг тўлиқ эмаслиги учун жавобгарлик аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи зиммасида бўлади. Аннуитетлар шартномаси қонунчиликка мувофиқ жабрланувчига меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси белгиланган муддатга ёки наф олувчи суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўладиган муддатга тузилади. (15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
← Олдинги модда
Модда 14. Суғурта товонини тўлаш тартиби
Кейинги модда →
Модда 16. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта мукофоти
Қўшни моддалар
- 11 ·Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти
- 12Зарарнинг миқдорини аниқлаш тартиби
- 13Суғурта товонини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
- 14Суғурта товонини тўлаш тартиби
- 16Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта мукофоти
- 17Иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 18Суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 19Жабрланувчининг ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.