Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 20-моддаси

Наф олувчининг ҳуқуқлари

Наф олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: суғурта товонини олиш ҳақидаги талаб билан иш берувчига ёки суғурталовчига мурожаат этиш; қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталовчи ва (ёки) аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчидан суғурта товонини олиш; (20-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) иш берувчидан, суғурталовчидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида ҳамда аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчидан аннуитетлар шартномаси шартлари ҳақида бепул ахборот олиш; ходим ўз меҳнат вазифаларини бажараётганда вафот этганлиги ҳақида иш берувчига хабар қилиш; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш, зарур бўлган ҳолларда касаба уюшмаси вакилларини ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакилларини ёхуд ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда иштирок этиш; иш берувчидан суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.