Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 13-моддаси
Суғурта товонини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юз берганда, иш берувчи суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат этади: (13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) иш берувчининг етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси; ходимнинг ёки наф олувчининг етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаби кўрсатилган, иш берувчининг номига ёзилган аризасининг кўчирма нусхаси; суғурта ҳодисаси юз бергунига қадар ходим олган ўртача ойлик ёки йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома; меҳнат шартномасининг (контрактнинг) кўчирма нусхаси; касб касаллигида — ходимнинг касб касаллиги тўғрисидаги тиббий хулоса; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса содир бўлганлигини ва ходим учун унинг оқибатини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси, низолар юзага келган ҳолларда эса — суднинг қарори). (13-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон) Ходим вафот этган тақдирда ходимнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ва наф олувчининг зарарнинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилинади. (13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилиш тақиқланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
← Олдинги модда
Модда 12. Зарарнинг миқдорини аниқлаш тартиби
Кейинги модда →
Модда 14. Суғурта товонини тўлаш тартиби
Қўшни моддалар
- 9 ·Иш берувчи фаолияти турларининг хавфлилик даражасини белгилаш
- 10Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси
- 11 ·Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти
- 12Зарарнинг миқдорини аниқлаш тартиби
- 14Суғурта товонини тўлаш тартиби
- 15Аннуитетлар шартномаси
- 16Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта мукофоти
- 17Иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.