Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 12-моддаси

Зарарнинг миқдорини аниқлаш тартиби

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади. (12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта суммаси миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади. (12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони: жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов; марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов; қонунчиликда белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови; (12-модданинг учинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ходим вафот этган тақдирда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган миқдорда дафн этиш харажатлари; иш берувчининг қўшимча харажатларини қонунчиликка мувофиқ компенсация қилиш тарзида амалга оширилади. (12-модданинг учинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда оширилган тақдирда, ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги муносабати билан зарарнинг ўрнини қоплашнинг белгиланган суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг оширилишига мутаносиб равишда кўпайтирилади. Бунда зарар ўрнини қоплашнинг кўпайтирилган суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча тарзда тўланади. (12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта ҳодисаси юз берганлиги муносабати билан етказилган маънавий зарарни компенсация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.