Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 19-моддаси
Жабрланувчининг ҳуқуқлари
Жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: иш берувчига ёки суғурталовчига ёхуд аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига суғурта товонини тўлаш ҳақида ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат этиш; қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта товони олиш; (19-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг ёки аннуитетлар шартномасининг шартлари тўғрисида иш берувчидан ёки суғурталовчидан ёхуд аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчидан бепул ахборот олиш; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани текширишда зарурият бўлганда, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакилларини ёхуд ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда иштирок этиш; иш берувчидан суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
← Олдинги модда
Модда 18. Суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги модда →
Модда 20. Наф олувчининг ҳуқуқлари
Қўшни моддалар
- 15Аннуитетлар шартномаси
- 16Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта мукофоти
- 17Иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 18Суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 20Наф олувчининг ҳуқуқлари
- 21Суғурталовчига ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига қўйиладиган талаблар
- 22Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта захирасини шакллантириш
- 23Суғурталовчини ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчини алмаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.