Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 10-моддаси

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси

(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси қуйидагича белгиланади: (10-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун — мазкур шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида; ўз фаолиятини янгитдан амалга ошираётган иш берувчи учун — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган ойдан кейин келадиган ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида. Бунда йиллик иш ҳақи биринчи ойдаги иш ҳақи миқдорини ўн иккига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади; фаолиятини бир йилдан кам бўлган муддатга амалга оширувчи иш берувчи учун — иш берувчи барча ходимларининг иш берувчининг мазкур фаолияти амалга ошириладиган муддатдаги иш ҳақи миқдорида. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати давомида йиллик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, бу шартноманинг суғурта суммаси ва суғурта мукофоти қисмига ушбу шартномага ёзма равишда қўшимча келишув тузиш орқали ўзгартишлар киритилади. Бунда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини қайта ҳисоб-китоб қилиш мазкур шартнома тузилган санада амалда бўлган суғурта тарифи бўйича, қолган суғурта даври ва суғурта суммасига мутаносиб равишда амалга оширилади. (10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Агар суғурталовчи иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш даврида суғурта товонини тўлаган бўлса, суғурта суммаси тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда иш берувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб равишда суғурта мукофотини етти иш куни ичида қўшимча тўлаши шарт. (10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.