Меҳнат кодекси 568-моддаси
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифи нотўғри деб ёки қонунчиликка мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд ушбу таърифни ўзгартиради ва қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини қонунчиликка қатъий мувофиқ равишда қонуннинг тегишли моддасига (қисмига, бандига, хатбошига) ҳавола қилган ҳолда кўрсатади. Суд қонунчиликда назарда тутилган кафолатларни бериш тўғрисидаги ва ходимга тегишли ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳақидаги масалани бир вақтнинг ўзида ҳал қилади. Агар суд меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифи ходимнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказади деб топса, унда суд ходимга етказилган маънавий зиённи унинг талабига кўра компенсация қилиш масаласини ҳал этади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 567. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларнинг қарорига биноан тўланган суммаларни қайтариб ундириб олишнинг чекланиши
Кейинги модда →
Модда 569. Айрим якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича қарорларнинг дарҳол ижро этилиши
Қўшни моддалар
- 564Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишда, ишдан ғайриқонуний равишда четлаштиришда ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахснинг зиммасига моддий жавобгарликни юклаш
- 565Маънавий зиённи компенсация қилиш
- 566Меҳнат низолари бўйича комиссия қарорининг ижро этилиши
- 567Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларнинг қарорига биноан тўланган суммаларни қайтариб ундириб олишнинг чекланиши
- 569Айрим якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича қарорларнинг дарҳол ижро этилиши
- 570Асосий тушунчалар
- 571Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
- 572Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.