Меҳнат кодекси 473-моддаси
Ноқулай меҳнат шароитлари ва ноқулай табиий-иқлим шароитлари тушунчалари
Зарарли (ўта зарарли) ва (ёки) хавфли (ўта хавфли) ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари ноқулай меҳнат шароитларидир. Ходимнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари ишлаб чиқариш омилларидир. Ходимга таъсири касб касаллигига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари зарарли меҳнат шароитларидир. Ходимга таъсири унинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари хавфли меҳнат шароитларидир. Миқдорий тавсифига ва таъсир кўрсатишнинг давомийлигига қараб айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин. Касб касалликларининг оғир шаклларини (умумий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши) ёхуд сурункали касалликлар сонининг анча ўсишини ва меҳнат қобилиятининг вақтинча йўқотилиши кузатиладиган касалланишнинг юқори даражаларини келтириб чиқарадиган зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражалари билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари ўта зарарли меҳнат шароитларидир. Смена давомида ўлимга сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари ўта хавфли меҳнат шароитларидир. Ноқулай табиий-иқлим шароитлари деганда ходим томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишга ва унинг чўл жойларда, баланд тоғли, бориш қийин бўлган жойларда, шунингдек ноқулай экологик вазиятга эга бўлган жойларда истиқомат қилишига ноқулай таъсир кўрсатадиган табиий-иқлим, географик, ижтимоий-иқтисодий ва тиббий-биологик омиллар йиғиндиси тушунилади. Меҳнат қилиш учун ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга бўлган жойлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 472. Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, кафолатлар ва компенсациялар
Кейинги модда →
Модда 474. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш
Қўшни моддалар
- 469Вахта усулида ишлаш чоғида меҳнат ва дам олиш режимлари
- 470Вахта усулида ишловчи шахсларнинг иш вақтидан ташқари иши
- 471Вахта усулида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътили беришнинг ўзига хос хусусиятлари
- 472Вахта усулида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, кафолатлар ва компенсациялар
- 474Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш
- 475Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга қўшимча кафолатлар
- 476Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида амалга оширувчи ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш
- 477Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.