Меҳнат кодекси 233-моддаси
Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади. Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. (233-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 232. Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш
Кейинги модда →
Модда 234. Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
Қўшни моддалар
- 229Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш
- 230Ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш
- 231Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш
- 232Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш
- 234Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
- 235Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини бериш
- 236Ижтимоий таътиллар тушунчаси
- 237Қонунчиликда белгиланган ижтимоий таътиллар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.