Меҳнат кодекси 237-моддаси
Қонунчиликда белгиланган ижтимоий таътиллар
Ушбу Кодексга мувофиқ ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (ушбу Кодекснинг 404-моддаси); бола парваришлаш таътили (ушбу Кодекснинг 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари); ўқув таътили (ушбу Кодекснинг 385-моддасининг биринчи қисми); ижодий таътиллар (ушбу Кодекснинг 387-моддасининг биринчи қисми). Ходимларга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас. Ходим ўқув таътилида (ушбу Кодекс 385-моддасининг биринчи қисми) ёки ижодий таътилда (ушбу Кодекс 387-моддасининг биринчи қисми) бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно. Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида (ушбу Кодекснинг 404-моддаси) унга қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳамда тартибда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади. Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган даврида болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда болани парваришлаш нафақаси тўланади. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар бола ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги тўрт календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади (ушбу Кодекснинг 401-моддаси). Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган ижтимоий таътиллар, бундан Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш таътиллари мустасно, навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 236. Ижтимоий таътиллар тушунчаси
Кейинги модда →
Модда 238. Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ижтимоий таътилларни белгилаш
Қўшни моддалар
- 233Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
- 234Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
- 235Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини бериш
- 236Ижтимоий таътиллар тушунчаси
- 238Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ижтимоий таътилларни белгилаш
- 239Ижтимоий таътиллар бериш асослари ва ходим томонидан улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 240Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил
- 241Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.