Меҳнат кодекси 230-моддаси
Ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш
Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 229. Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш
Кейинги модда →
Модда 231. Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш
Қўшни моддалар
- 226Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш
- 227Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби
- 228Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби
- 229Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш
- 231Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш
- 232Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш
- 233Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
- 234Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.