Меҳнат кодекси 232-моддаси
Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш
Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 231. Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш
Кейинги модда →
Модда 233. Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
Қўшни моддалар
- 228Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби
- 229Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш
- 230Ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш
- 231Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш
- 233Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
- 234Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
- 235Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини бериш
- 236Ижтимоий таътиллар тушунчаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.