Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 15-моддаси

Ёнғинларни ўчириш

Ёнғинларни ўчириш одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ҳамда соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни асраш ҳамда ёнғинларни бартараф этиш ҳаракатларидан иборатдир. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартибини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгилайди. (15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари, ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга хизматлар билан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этишни таъминлашга доир ҳамкорлиги келишувлар билан тартибга солинади. (15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш тартиби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади. Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади. (15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш учун аҳоли пунктларининг телефон тармоқларида ягона рақам — 101 ўрнатилади. (15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) Ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарни олгач, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига дарҳол жўнаб кетиши шарт. (15-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) Зарур ҳолларда, ёнғинларни ўчириш чоғида ёнғин кучайишининг (тарқалишининг) ҳамда ёнғин билан боғлиқ бўлган, одамларга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, атроф табиий муҳитга таҳдид солувчи хавфли омилларнинг олдини олиш учун: ёнғинлар тарқалган (тарқалиш эҳтимоли бўлган) ва хавф келтириб чиқарадиган жойларга кириб боришга доир; ёнғинларнинг кучайишига (тарқалишига) тўсқинлик қиладиган ва уларни бартараф этишни таъминлайдиган шароитларни яратишга доир; ташкилотлар ва фуқароларда мавжуд бўлган алоқа, транспорт воситаларидан, асбоб-ускуналардан, ёнғинни ўчириш воситалари ва оловни ўчириш моддаларидан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан фойдаланишга доир; тегишли хизматларни жалб этган ҳолда жамоат тартибини таъминлаш, ёнғинлар ўчирилаётган жойларни қўриқлаш (шу жумладан ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабабларини, шароитларини текшириш чоғида), йўл ҳаракатини тартибга солиш, эвакуация қилиш ва (ёки) ёнғин келиб чиққан жойда бошқа тадбирларни амалга оширишга доир ҳаракатлар бажарилади. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғинларни ўчириш, ёнғинлар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқалишининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёнғинни ўчириш мақсади учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан бепул таъминланади. Асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади. (15-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.