Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 18-моддаси
Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
Ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилишдир. (18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Ёнғинга қарши тарғиботни ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек ёнғиндан сақлаш хизмати кўмагида ваколатли органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар ўтказади. Ташкилотларнинг ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш иш берувчилар (маъмурият, мулкдорлар) томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган махсус дастурлар бўйича олиб борилади. (18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни мажбурий тарзда ўргатиш мазкур муассасалар томонидан тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган махсус дастурлар бўйича амалга оширилади. (18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон) Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида болаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, уларни касбга йўналтириш, ёнғинга қарши тарғибот тизимини такомиллаштириш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билишга қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонунчиликка мувофиқ ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ташкил этилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 17. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
Кейинги модда →
Модда 19. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш
Қўшни моддалар
- 14Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
- 15Ёнғинларни ўчириш
- 16Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
- 17Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
- 19Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш
- 20 ·Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
- 21 ·Ёнғинга қарши алоҳида режим
- 22Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.