Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 17-моддаси

Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар ёнғин хавфсизлиги талабларини амалга ошириш, шунингдек ёнғинлар профилактикасини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш мақсадида бажарилади ҳамда кўрсатилади. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қуйидагилар киради: ёнғин хавфсизлиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш; аҳолига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш; ёнғинга қарши тарғибот ишларини амалга ошириш; илмий-техник маслаҳатлар бериш ва экспертизалар ўтказиш; ташкилотларни, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш; ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, харид қилиш ва етказиб бериш; моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ёнғин хавфсизлиги жиҳатидан синовдан ўтказиш; лойиҳа, тадқиқот ишларини бажариш; оловдан ҳимоя қилиш ва печ-мўрикон ишларини бажариш; ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларини монтаж қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш; ёнғинга қарши аслаҳа-анжомларни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, оловни ўчириш моддаларининг сифатини тиклаш. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа ишлар ва хизматлар ҳам киритилиши мумкин. (17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.