Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 11-моддаси
Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фуқаролар: ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши; ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши; ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш; ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш; ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш; ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш; ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Фуқаролар: ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши; ёнғинни сезиб қолганда бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши; ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши; ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириши ва текшириши учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт. Фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин. (11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 10. Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Кейинги модда →
Модда 12. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
Қўшни моддалар
- 7Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
- 8Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
- 9 ·Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки
- 10Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
- 12Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
- 13Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
- 14Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
- 15Ёнғинларни ўчириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.