Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 14-моддаси
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлигини таъминлашга, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришга доир ҳаракатлардир. Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек ёнғинларга қарши курашиш тажрибаси, моддалар, материаллар, технологик жараёнлар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфлилигига баҳо бериш асосида ишлаб чиқилади. (14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) мазкур моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларини, шунингдек улардан фойдаланишда қўлланиладиган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тегишли техник ҳужжатларда кўрсатиши керак. Ташкилотлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда, шу жумладан улар лойиҳалаштирилаётганда ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки сақлаб қолинишини таъминловчи ечимлар назарда тутилиши керак. Аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади. (14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 13. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
Кейинги модда →
Модда 15. Ёнғинларни ўчириш
Қўшни моддалар
- 10Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
- 11Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 12Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
- 13Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
- 15Ёнғинларни ўчириш
- 16Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
- 17Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
- 18Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.