Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 16-моддаси
Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш ёнғин жойига етиб келган ёнғиндан сақлаш хизматининг катта тезкор мансабдор шахси (бундан буён матнда ёнғинни ўчириш раҳбари деб юритилади) томонидан амалга оширилади, у ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркибини, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларни яккабошчилик принципи асосида бошқаради. Ёнғинни ўчириш раҳбари вазифаларнинг бажарилиши, ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизмати шахсий таркибининг ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради. Ёнғинни ўчириш раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуд чегараларини, мазкур ҳаракатларни бажаришнинг тартибини ва ўзига хос жиҳатларини белгилайди, шунингдек ёнғин чоғида одамларни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш бўйича қарорлар қабул қилади. Зарур ҳолларда, ёнғинни ўчириш раҳбари бошқа қарорлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган қарорлар қабул қилишга ҳақли. Ёнғинни ўчириш раҳбарининг кўрсатмалари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги барча ташкилотлар ва фуқароларнинг ижро этиши учун мажбурийдир. Ёнғин ўчирилаётганда ёнғинни ўчириш раҳбарининг ҳаракатларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 15. Ёнғинларни ўчириш
Кейинги модда →
Модда 17. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
Қўшни моддалар
- 12Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
- 13Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
- 14Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
- 15Ёнғинларни ўчириш
- 17Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
- 18Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
- 19Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш
- 20 ·Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.