Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 19-моддаси
Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан таъминлаш
Ваколатли органлар ёнғин хавфсизлиги учун ноқулай шароитлар тўғрисида ўз ваколатлари доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигини дарҳол ва бепул асосда хабардор қилиши шарт. (19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради) Фаолияти тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари ёнғин хавфсизлиги масалаларига доир тезкор ахборотни бепул асосда эълон қилиши шарт. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилган қарорлари ҳақида аҳолини хабардор қилиши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 18. Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
Кейинги модда →
Модда 20. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
Қўшни моддалар
- 15Ёнғинларни ўчириш
- 16Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
- 17Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
- 18Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
- 20 ·Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
- 21 ·Ёнғинга қарши алоҳида режим
- 22Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш
- 23 ·Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.