Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 22-моддаси

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта захирасини шакллантириш

Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишда мазкур суғурта тури бўйича суғурталовчининг даромадлари ва харажатлари орасидаги фарқ бир йилда ушбу даромадларнинг беш фоизидан ортиқ бўлса, ортиқча сумма кейинги йилларда суғурта товонини тўлаш харажатларини компенсация қилиш учун суғурталовчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта захирасини шакллантиришга йўналтирилади. (22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.