Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 21-моддаси

Суғурталовчига ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига қўйиладиган талаблар

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи белгиланган тартибда фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлиши керак. Суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг алоҳида бўлинмаларига эга бўлиши керак, улар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ёки аннуитетлар шартномасини тузиш, иш берувчиларнинг ва (ёки) жабрланувчиларнинг ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда суғурта товонини тўлаш ваколатига эга бўлиши лозим. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишда рақобатни чеклаш ёки бартараф этиш, айрим суғурталовчиларга ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчиларга бошқаларига нисбатан асоссиз имтиёзлар бериш ёки олиш, иш берувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига қаратилган фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.