Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 8-моддаси
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади. (8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон) Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бундан мустасно. (8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон) Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар, шунингдек таркибида табиий радиоактив элементлар мавжуд бўлган хом ашё, қурилиш материаллари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин. (8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон) Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш тартиби қонунчилик билан белгилаб қўйилади. (8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 7. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Кейинги модда →
Модда 9. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш объектларининг давлат экспертизаси
Қўшни моддалар
- 4Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари
- 5Фуқароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 6 ·Айрим тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси
- 7Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
- 9 ·Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш объектларининг давлат экспертизаси
- 10Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
- 11Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш
- 12Радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.