Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 5-моддаси

Фуқароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан нурланиш оқибатида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланиши; (5-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) атроф муҳитнинг, фойдаланишдаги ва истеъмолдаги предметларнинг радиациявий ҳолати, радиациявий хавфсизликни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ўзлари олган нурланиш дозаси тўғрисида тўлиқ ва холис ахборот олиш; радиациявий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокамасида иштирок этиш. Фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар: радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этишга; (5-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга ошираётган давлат органларининг талабларини бажаришга. Қонунчиликка мувофиқ фуқаролар бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда улар зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № 120-II, 31.08.2000

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.