Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 7-моддаси
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат берган давлат органлари томонидан амалга оширилади. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилардан иборат бўлади: радиациявий хавфсизликка доир талабларга риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ва текшириш; ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш; (7-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда) қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини, емларни, ичимлик ва техник сувларни, қурилиш материалларини ва улардан тайёрланган буюмларни радиациявий ифлосланиш жиҳатидан сертификатлаш; барча турдаги қурилиш учун ер участкалари ажратилиши келишиб олинаётганда радиациявий ифлосланишни аниқлаш.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 6. Айрим тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси
Кейинги модда →
Модда 8. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш
Қўшни моддалар
- 3 ·Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик
- 4Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари
- 5Фуқароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 6 ·Айрим тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси
- 8Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш
- 9 ·Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш объектларининг давлат экспертизаси
- 10Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
- 11Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.