Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 12-моддаси
Радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
Радиациявий хавфсизлик қуйидаги йўллар билан таъминланади: радиациявий хавфсизликни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилганда фуқаролар олган нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизимининг амал қилиши; радиациявий таъсир туфайли фуқаролар соғлиғига зарар етказилиши хавфи юқори бўлганлиги учун тўланадиган товон турлари ва миқдорларини белгилаб қўйиш; радиациявий авария натижасида фуқаролар соғлиғига ҳамда улар мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият турларини белгилаш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг экспорт ва импорт қилинишини давлат томонидан тартибга солиш; тиббий-профилактик тадбирлар ўтказиш; радиациявий вазият ҳамда радиациявий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш; фуқароларга радиациявий хавфсизлик чора-тадбирларини ўргатиш; радиациявий авариялар натижасида нурланишга дучор бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатиш; радиоактив ифлосланиш зоналарида фуқароларнинг яшашига доир алоҳида режимларни жорий этиш; тегишли ҳудудда радиациявий авариялар оқибатларини бартараф этиш; радиациявий авария юзага келиши хавфи бўлган тақдирда тезкор чора-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. Радиациявий хавфсизлик қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирлар орқали ҳам таъминланиши мумкин. (12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 11. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш
Кейинги модда →
Модда 13. Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш
Қўшни моддалар
- 8Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш
- 9 ·Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш объектларининг давлат экспертизаси
- 10Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
- 11Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш
- 13Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш
- 14Радиация-гигиена паспорти
- 15Табиий радионуклидлар таъсир этиш чоғида радиациявий хавфсизликни таъминлаш
- 16 ·Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.