Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 10-моддаси

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этишни, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлашни; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олишни, ишлаб чиқаришни, ҳосил қилишни, қайта ишлашни, улардан фойдаланишни, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатишни, уларни ташишни, зарарсизлантиришни, утилизация қилишни ва кўмиб ташлашни. (10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № 120-II, 31.08.2000

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.