Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 24-моддаси

Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари

Радиациявий авария содир бўлган тақдирда ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи қуйидагиларга мажбурдир: ходимлар (персонал)ни ва аҳолини радиациявий авариядан ҳамда унинг оқибатларидан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилишини таъминлашга; радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилишга; жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришга; радиоактив ифлосланиш ўчоғи доирасини камайтиришга ва атроф муҳитга радиоактив моддалар тарқалишини бартараф этишга; радиациявий авариянинг кечишини ва радиациявий авария вақтидаги радиациявий вазият ўзгаришларини таҳлил қилишга ҳамда уларнинг тахминий чизгиларини тайёрлаб қўйишга; радиациявий авария тугатилганидан кейин радиациявий вазиятни нормаллаштириш чораларини кўришга.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № 120-II, 31.08.2000

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.