Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 23-моддаси

Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш

Радиациявий авариялар юзага келиши эҳтимоли мавжуд ташкилотлар қуйидагиларга эга бўлиши шарт: потенциал радиациявий авария вазиятларининг (улар оқибатлари тахмини ҳамда радиациявий ҳолати тахмини кўрсатилган) рўйхатига; радиациявий авария юзага келганда қарорлар қабул қилиш мезонларига; фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авария ва унинг оқибатларидан муҳофаза қилиш тадбирларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари билан келишилган режасига; радиациявий авариядан хабардор қилиш ва радиациявий авария оқибатларининг тугатилишини таъминлаш воситаларига; радиациядан зарарланишнинг олдини олиш тиббий воситалари ва радиациявий аварияда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларига; ходимлар (персонал) жумласидан тузиладиган авария-қутқарув бўлинмаларига.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № 120-II, 31.08.2000

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.