Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 25-моддаси
Радиациявий авария оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилиши
Радиациявий авария оқибатларини тугатиш, авария-қутқарув ишлари ҳамда дезактивация ўтказишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилиши фақат одамларни қутқариш ва уларнинг янада кўпроқ нурланиш олишининг олдини олиш заруратидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Радиациявий авария оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқароларнинг нурланиш олиши белгилаб қўйилган гигиена нормативларидан ошмаслиги керак. Радиациявий авариялар оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилишига уларнинг ихтиёрий розилиги бўлган ҳамда эҳтимол тутилган нурланиш дозалари ва соғлиқ учун зарари тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ҳолда уларнинг ҳаёти мобайнида бир марта йўл қўйилади. Мазкур ишларни бажариш учун жалб этиладиган шахсларга хавф юқори бўлганлиги учун тўланадиган товон ҳамда радиация таъсирида соғлиғига етказилган зарарни қоплаш турлари ва миқдорлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. (25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 24. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари
Кейинги модда →
Модда 26. Халқаро шартномалар
Қўшни моддалар
- 21 ·Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
- 22Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш
- 23Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш
- 24Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари
- 26 ·Халқаро шартномалар
- 27 ·Низоларни ҳал этиш
- 28 ·Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.