Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 20-моддаси
Санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари
Фуқаролар ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилаётган объектлар жойлашган ерда санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари белгилаб қўйилади. Санитария-муҳофаза зоналарининг ўлчамлари ва чегаралари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади. (20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон) Санитария-муҳофаза зонасида одамларнинг доимий ва вақтинча яшаши, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг ва бошқа объектларнинг жойлаштирилиши тақиқланади. Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган мавжуд объектлар ва иншоотлардан, уларнинг йўналиши ўзгарган тақдирда, хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан йўл қўйилади. Кузатув зонаси, унинг ўлчамлари ва чегаралари ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан белгиланади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари билан келишилади. Кузатув зонасида қонунчиликка мувофиқ хўжалик фаолиятига доир чекловлар жорий этилиши мумкин. (20-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Кузатув зонасида ва санитария-муҳофаза зонасида радиациявий аварияни бартараф этиш чора-тадбирлари амал қилиши татбиқ этилади. Санитария-муҳофаза зонаси ҳамда кузатув зонасини белгилаб қўйиш оқибатида етказилган зарарлар ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан қонунчиликка мувофиқ қопланади. (20-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 19. Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш
Кейинги модда →
Модда 21. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
Қўшни моддалар
- 16 ·Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
- 17Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий хавфсизликни таъминлаш борасидаги мажбуриятлари
- 18Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш
- 19Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш
- 21 ·Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
- 22Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш
- 23Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш
- 24Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.