Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 22-моддаси
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш уларни ишлатишнинг барча турларида мажбурийдир. Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланиши ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан таъминланади. Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш техник ва ташкилий чоралар мажмуини режалаштириш ҳамда амалга ошириш ягона тизимини назарда тутади, бу тизим қуйидагиларга йўналтирилган бўлади: радиоактив ва ядровий материаллар жойлашган ҳудудга рухсатсиз киришнинг, шунингдек уларнинг талон-тарож қилиниши ёки шикастланишининг олдини олиш; йўқолган ёки ўғирланган радиоактив ва ядровий материалларни топиш ва қайтариш. Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. (22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон) Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш тартиби қонунчилик билан белгилаб қўйилади. (22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 21. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
Кейинги модда →
Модда 23. Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш
Қўшни моддалар
- 18Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш
- 19Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш
- 20Санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари
- 21 ·Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
- 23Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш
- 24Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари
- 25Радиациявий авария оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилиши
- 26 ·Халқаро шартномалар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.