Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 17-моддаси
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий хавфсизликни таъминлаш борасидаги мажбуриятлари
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи қуйидагиларга мажбурдир: радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этишга; (17-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга; ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлмиш маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишларини олиб боришга; иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида радиация вазияти устидан, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг чиқарилиши, ташланиши устидан ва кўмиб ташланган жойларида ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишга; ходимлар (персонал) нурланиш олганлигининг индивидуал дозалари назоратини ва ҳисобини олиб боришга; ишлаб чиқариш раҳбарларини, ходимлар (персонал)ни, ишлаб чиқариш назорати хизмати мутахассисларини тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва аттестациядан ўтказишга; ходимлар (персонал)ни уларнинг иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари хусусида ҳамда улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам хабардор қилиб боришга; ходимлар (персонал) тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиб туришга; ишлатилмаётган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиб ташлашни таъминлашга; радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органларининг талабларини бажаришга.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № 120-II, 31.08.2000
← Олдинги модда
Модда 16. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
Кейинги модда →
Модда 18. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш
Қўшни моддалар
- 13Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш
- 14Радиация-гигиена паспорти
- 15Табиий радионуклидлар таъсир этиш чоғида радиациявий хавфсизликни таъминлаш
- 16 ·Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
- 18Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш
- 19Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш
- 20Санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари
- 21 ·Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.