Меҳнат кодекси 86-моддаси

Жамоа келишувлари шартларининг ҳақиқий эмаслиги

Жамоа келишувларида: ходимларнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек амал қилиши ушбу ходимларга нисбатан татбиқ этиладиган юқорироқ даражадаги жамоа келишувларига қараганда ёмонлаштирадиган; меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган; мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган; ижтимоий шерикликнинг тегишли даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган шартлар бўлмаслиги керак. Агар жамоа келишувида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмасдир. Жамоа келишуви айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги жамоа келишувининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.