Меҳнат кодекси 87-моддаси
Жамоа келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу келишувларни тузиш тартиби
Жамоа келишувлари лойиҳалари жамоавий музокаралар жараёнида ишлаб чиқилади. Жамоа келишувлари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун тегишли касаба уюшмалари бирлашмаларига тақдим этилиши мумкин. Бюджетдан молиялаштиришни талаб этадиган жамоа келишувларини тузиш ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш келишувнинг амал қилиш муддатига тааллуқли бўлган молия йили учун тегишли бюджет лойиҳаси тайёрлангунига қадар мазкур келишув тарафлари томонидан амалга оширилади. Жамоа келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу келишувларни тузиш тартиби, муддатлари ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тегишли комиссия томонидан белгиланади. Комиссия жамоа келишувини тузиш бўйича жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиши шарт. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия жамоа келишуви лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича жамоавий музокаралар олиб бораётган иш берувчилар бирлашмасининг аъзолари бўлмаган иш берувчиларни жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур хабарномани олган иш берувчи бу ҳақда касаба уюшмаси қўмитасини хабардор қилиши шарт. Жамоа келишувини тузиш бўйича жамоавий музокаралар олиб бораётган иш берувчилар бирлашмасининг аъзоси бўлмаган иш берувчи иш берувчиларнинг ушбу бирлашмасига аъзоликка кириш орқали ёки ушбу иш берувчилар бирлашмаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда жамоавий музокараларда иштирок этишга ҳақли. Жамоа келишуви лойиҳасининг айрим қоидалари бўйича тарафлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда жамоавий музокаралар бошланган кундан эътиборан уч ой ичида, бош жамоа келишуви лойиҳасини тайёрлаш бўйича жамоавий музокаралар ўтказилаётганда эса улар бошланган кундан эътиборан олти ой ичида тарафлар келишувни бир вақтнинг ўзида ихтилофлар баённомасини тузган ҳолда, келишилган шартларда имзолаши керак. Ҳал этилмаган ихтилофлар келгусидаги жамоавий музокаралар предмети бўлиши ёки жамоавий меҳнат низолари учун белгиланган тартибда ҳал этилиши (тартибга солиниши) мумкин. Жамоа келишуви тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 86. Жамоа келишувлари шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Кейинги модда →
Модда 88. Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш
Қўшни моддалар
- 83Тармоқ жамоа келишувлари
- 84Бош жамоа келишуви
- 85Жамоа келишувларининг мазмуни ва тузилиши
- 86Жамоа келишувлари шартларининг ҳақиқий эмаслиги
- 88Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш
- 89Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
- 90Жамоа келишувларининг шахслар доираси бўйича амал қилиши
- 91Жамоа келишувларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.